Жамият | 14:45 / 18.07.2016
19745
2 дақиқада ўқилади

20 ёшли англиялик қиз интернетдаги "шафқатсиз" твитлари учун 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Фото: Swins

Британия суди Англиянинг Кент графлигидаги 20 ёшли қизни 1990 йилларнинг бошида ўлдирилган боланинг онасига "ҳақоратомуз" твитлар йўллагани учун 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Хлоя Коуэн жабрланувчига жиддий руҳий зарба етказишда айбдор деб топилган. Судда айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди. 

Суд айбланувчига қўшимча жазо сифатида кейинги 10 йил давомида унинг ҳаракатлари тарихини автоматик тарзда сақлаб қола олмайдиган интернет қурилмаларидан фойдаланишни тақиқлади. Шунингдек ҳалок бўлган боланинг оила аъзолари билан мулоқот қилиш ҳам ман этилди. 

Гап шундаки, Коуэн бир неча йиллар илгари мактаб ўқувчилари томонидан ўлдирилган икки ёшли Жеймс Балжернинг онасига ижтимоий тармоқ орқали қўпол ва ҳақоратомуз хабарлар жўнатган. Twitter'даги бу хабарлар суд можаросига сабаб бўлган. Мазкур твитларда қиз ўзини гоҳ қотиллардан бири, гоҳ эса ҳалок бўлган ўғлининг руҳи сифатида таништирган. 

Икки ёшли Жеймс Балжер 1993 йилда ўлдириб кетилган. Она супермаркетда харидга чалғиб, ўғлини қаровсиз қолдирган, шундан сўнг бошқа икки нафар бола - Жон Венеблс ва Роберт Томпсон уни ўғирлаб кетиб, калтаклашган ҳамда темирйўлда қолдириб кетишган. 

Мактаб ўқувчилари бу ҳолатни бахтсиз ҳодиса ниқоби остига яширишга уринишган, бироқ супермаркетдаги видеокузатув Балжернинг ўғирланган вақтини муҳраб қолган. Болани ўлдирган икки ўқувчи қўлга олинган ва уларнинг ёши учун энг максимал муддат - 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. 

Мавзуга оид