Спорт | 19:10 / 20.07.2016
15160
1 дақиқада ўқилади

Йоветич рақиб футболчиларини масхара қилиб гол урди

Миланнинг «Интер» жамоаси MLS чемпионати вакили бўлган «Реал Солт-Лейк» жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйин давомида мағлуб бўлиб турган миланликлар Данило Д’Амброзионинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Черногориялик ҳужумчи Стеван Йоветич эса камдан-кам учрайдиган услубда гол уриб, ғалаба келтирди.

У бу вазиятда рақиб жарима майдони ичида 2 ҳимоячи ва дарвозабон қуршовида турган ҳолда тўпни товони билан рақиб дарвозасига йўналтирди.

Юта штатининг Сэнди шаҳрида кечган ўйинда ҳисобни очувчи голга америкалик Жордан Аллен муаллифлик қилганди.