ОТБ Марказий Осиё иқтисодиётининг 2016 йилги ўсиш суръатларини пасайтирди
Осиё Тараққиёт банки Марказий Осиёнинг беш мамлакати иқтисодиётларининг 2016 йилги умумий ривожланиш суръатларини апрель ойидаги 2,1 фоиздан 1,7 фоизга туширди, дейилади ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабарида.
Бундан ташқари, ОТБнинг янгиланган Asian Development Outlook ҳисоботида минтақанинг беш давлати — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иқтисодиётларининг 2017 йилга доир умумий ривожланиш башорати ҳам 2,8 фоиздан 2,7 фоизгача пасайтирилган.
Банк экспертларинг фикрича, жаҳон бозорларида хом-ашё нархларининг арзонлиги сақланиб қолаётгани, хусусан нефть ва газ баҳосининг пастлиги ҳамда Россия иқтисодиётидаги турғунлик Марказий Осиё минтақаси мамлакатларига салбий таъсир этишда давом этмоқда.
Жумладан, хориждан, биринчи галда Россиядан юборилаётган пул жўнатмалари ҳажмининг қисқариши минтақадаги ички истеъмолга зиён қилмоқда.
Мавзуга оид
21:27 / 03.10.2024
“Толибон” Ваҳан коридорини очмоқчи. Бу қанчалик реал?
16:50 / 01.10.2024
ГФР ҳукумати бу йил иқтисодий ўсишни кутмаяпти
13:49 / 01.10.2024
“Росатом” вакили: “Қирғизистонга АЭС албатта керак”
13:10 / 30.09.2024