Жамият | 18:17 / 21.07.2016
7793
1 дақиқада ўқилади

Федор Конюхов "- 40 даражали" совуқда ҳаво шарида қолиб кетди

Россиялик сайёҳ Фёдор Конюхов "-40 даражали" ҳароратда ўзининг ҳаво шарида Ҳинд океани устидан ўтмоқда. Бу ҳақида РИА "Новости" сайёҳнинг ўғли Оскар Конюховнинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига асосланиб, маълум қилди. 

"Баландлик - 10 300 метр (FL 340!). Ҳаво ҳарорати - "- 40 даража". Иситиш мосламаси ишламайди. Стационар терминал музлаб қолган", - дея маълум қилди Конюховнинг ўғли. 

Сайёҳнинг сўзларига кўра, у булутлар четидан ўтиб, пастлай олмаяпти. Конюхов бу ҳақида сунъий йўлдош орқали ишлайдиган қўл телефони ёрдамида маълум қилган.

Бундан ташқари, у ҳаво шарининг Антарктидага тортиб кетаётгани ҳамда Австралия томонга ҳаракатланиш учун шамол йўналиши ўзгариши кераклигини хабар қилган. 


 

Мавзуга оид