Жамият | 12:52 / 21.07.2016
7344
1 дақиқада ўқилади

Озарбайжон МВ: Туркия учун ҳарбий база барпо этилаётгани йўқ

Озарбайжон мудофаа вазирлиги, мамлакат ҳудудида Туркия учун ҳарбий база барпо этилаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди, деб ёзмоқда Oxu.az.

Бу ҳақда, Озарбайжон мудофаа вазири ўринбосари генерал-лейтенант Рамиз Тахиров маълум қилган.

Аввалроқ, ОАВда ушбу мамлакатда Туркия ҳарбий базаси қурилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. 

Тахировнинг сўзларига кўра, Гажи Зейналабдин Тагиев қўрғони яқинидаги аэродромдан мамлакат ҳарбийлари фойдаланишади. Улар, Косово, Афғонистон ва Ироқдаги тинчликпарвар кучлари сафида жанговар топшириқларни бажариш учун ушбу аэродромдан парвоз қилишади. 

Тахировнинг қайд этишича, Афғонистонга борувчи озарбайжонлик тинчликпарвар ҳарбийларни Туркия ҲҲК самолётлари олиб боради ва қайтариб олиб келади. 

Шу муносабат билан, у ерда турк ҳарбийлариниг қисқа муддатли дам олишларини муносиб таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 
 

Мавзуга оид