Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марокаш Россиядан фуқаролик самолётлари харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Марокаш ҳукумати россиялик ҳамкорлари билан Россия фуқаро авиацияси самолётларини харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Марокаш экспортни ривожлантириш Маркази бош директори Захра Маафирий маълум қилган.
Унинг қайд этишича, қуёш энергиясидан фойдаланувчи қишлоқ хўжалиги саноати, рақамли технологиялар ҳамда туризм — РФ ва Марокаш муваффақиятли ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган соҳалардир.
"Бу технологияларнинг барчаси Марокашда ривожланиш остонасида турибди, уларнинг айримлари маҳаллий бозорга, бошқалари экспортга мўлжалланган. Шу боисдан, Марокаш Россия сармояларига муҳтождир", — деган Маафирий журналистларга.
Бундан ташқари, унинг айтишича, Марокаш ўз авиасозлик саноатини ривожлантиришни хоҳлайди. Мамлакат Россия самолётларини харид қилишни режалаштираётган бўлса-да, маҳаллий саноатни ривожлантириш учун Россия инвестицияларини жалб этиш керак.
Шунингдек, Россия ва Марокаш темир йўлларни қуриш соҳасида ҳам улкан ҳамкорлик салоҳиятига эга ва бу икки давлатга ҳам бирдек фойда келтириши мумкин.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025