Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фёдор Конюхов ҳаво шарида жаҳон рекордини янгилади
Россиялик сайёҳ Фёдор Конюхов ҳаво шарида дунё бўйлаб саёҳат қилиш рекордини янгилади, у 11 кундан кўпроқ вақт ичида ер сайёрасини айланиб чиқди, деб хабар қилмоқда ABC телеканали.
64 яшар Конюхов ўз саёҳатини 12 июль куни Австралиянинг ғарбий соҳилида ҳавога кўтарилишдан бошлаган эди. У, Ер шарини 13 кунда айланиб чиққан америкалик Стив Фоссетнинг рекордини янгилаш ниятида эди.
23 июлда Конюхов янги жаҳон рекорди қайд этилиши учун лозим бўлган нуқтани кесиб ўтган. Бироқ, россиялик олдида яна бир мушкул вазифа турибди. У, ярим тунгача ерга қўниши керак. Конюховнинг ўғли ва жамоасининг аъзоси отасининг эришган натижасини “мўъжиза”га қиёслаган.
"Мортон" компаниялар гуруҳи мазкур лойиҳа бош ҳомийси ва ташкилотчиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди
00:16 / 06.05.2025
Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
11:56 / 06.02.2025