Спорт | 12:40 / 24.07.2016
9429
1 дақиқада ўқилади
Автопойгачи Феттель кичик мухлисининг кутилмаган совғасини қабул қилди
Венгриядаги Гран-при вақтида «Феррари» пилоти Себастьян Феттель кичик мухлисидан суратни совғага қабул қилди.
Бу суратда 3 совриндор пилот подиумда тасвирланган. Подиумда биринчи ўринда Феттель, иккинчида – Кими Райкконен, учинчи ўринда нидерландияликлар байроғи билан Макс Ферстаппен тасвирланган.
Феттель кутилмаган совғани қабул қилган ва уни ўзи жойлашган хона деворига ёпиштириб қўйган.