Жамият | 14:39 / 24.07.2016
17554
1 дақиқада ўқилади

Москва жанубида оммавий муштлашув рўй берди

24 июлга ўтар кечаси Москва жанубида оммавий муштлашув содир бўлди. "Москва" шаҳар янгиликлари агентлиги хабарига кўра, тўқнашув Кашир шоссесидаги 59 уй олдида рўй берган ва унда 12 киши иштирок этган.

Воқеа жойига полициячилар ҳамда тиббиёт ходимлари чақирилган.

Тўқнашувда жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.

Терговда талқинига кўра, муштлашувга диний маросимга оид бизнес доирасидаги келишмовчилик сабаб бўлган. Тўқнашувда иштирок этган 12 киши қўлга олинган. Унинг ташкилотчиси Хованский қабристонининг собиқ директори Юрий Чабуев экани айтилган.

14 май куни Москванинг Хованский қабристонида муҳожирлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасида рўй берган ур-тўполонда  отишма ҳам рўй берган, бунинг оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 29 киши шифохонага ётқизилганди.