Жамият | 18:49 / 25.07.2016
11509
1 дақиқада ўқилади

Кэмероннинг истеъфосидан хафа бўлган қизча собиқ бош вазирдан жавоб хати олди

Буюк Британия бош вазири лавозимини тарк этган Дэвид Кэмеронга мактуб йўллаган 7 ёшли Шарлотта Маклелланга жавоб хати келди. Бу ҳақида Daily Mail маълум қилди. 

Ҳаддерсфилдда истиқомат қилувчи қизнинг хатда иқрор бўлишича, у Кэмероннинг ишдан кетишига тўғри келгани учун хафа. Бундан ташқари, британиялик қиз бош вазир-Кэмеронни соғинишини билдирган. 

Маклелланнинг онаси айтишича, қизининг ўзи Кэмеронга хат ёзишга қарор қилган. Бир неча ҳафтадан сўнг қиз жавоб мактубини олган. Собиқ бош вазир қизнинг қўллаб-қувватлашидан чуқур миннатдор эканлигини айтган.
 
Кэмероннинг истеъфоси туфайли хафа бўлган Маклеллан бош вазир лавозимига Тереза Мэйнинг тайинланганидан мамнун, чунки “у қиз бола”. 

Мэй Маргарет Тэтчердан кейин Буюк Британия бош вазири лавозимига тайинланган иккинчи аёл раҳбар ҳисобланади. 


 

 

 

 

Мавзуга оид