Жаҳон | 12:22 / 26.07.2016
12642
2 дақиқада ўқилади

ЮНЕСКО жаҳон меросига кирувчи объектлар рўйхати кенгайтирилди

ЮНЕСКОнинг рўйхати сезиларли даражада кенгайтирилди. Истанбулда бўлиб ўтган 40-сессия натижаларига кўра, жаҳон мероси рўйхати 41та объектга кўпайган. Бу ҳақида Газета.ru маълум қилди. 

Эндиликда рўйхатдан Эроннинг Дашти-Лут саҳроси, Хитойнинг Шэньнунцзя ўрмон ҳудуди, Ҳиндистондаги Наланда монастири ўрин олди. Шуниси қувонарлики, ушбу рўйхатга ғарбий Тянь-Шань (“Самовий тоғлар”) ҳам киритилди. Тянь-Шаннинг ЮНЕСКО рўйхатига киритилишига уч мамлакат – Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ариза берган. 

Ревилья-Хихедо архипелаги, Мексика

Ле Корбюзье архитектураси

Канченжанга тоғли ҳудуди, Ҳиндистон

Дашти-Лут саҳроси, Эрон

Филипп археологик мажмуаси, Греция

Ўрта асрларнинг монументал қабр тошлари, Босния ва Герцоговина

Mistaken Point археологик обидаси, Канада

Санганеб миллий парки ва Дунгонаб ўрами, Судан

Горама ғорлари, Гибралтар, Буюк Британия

Шэньнунцзя ўрмон ҳудуди, Хитой

Арманистоннинг ўрта асрлардаги пойтахти — Ани шаҳри харобалари, Туркия

Форс арқонлари (каналлари), Эрон

Ғарбий Тянь-Шань, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон

Эннеди тоғ платоси , Чад

Белу-Оризонти шаҳрининг Пампулья тумани ансамбли, Бразилия

Антекер дольменлари, Испания

Нан-Мадол шаҳри харобалари, Микронезия

Жанубий Ироқ аҳвари, Ироқ

Наланда монастири, Ҳиндистон

Қироллик верфлари (кемалар қуриладиган ёки таъмирланадиган устахона), Антигуа ва Барбуда

Хуа тоғлари қоясидаги тасвирлар, Хитой