Спорт | 22:31 / 27.07.2016
19669
1 дақиқада ўқилади

28 карра жаҳон рекордчиси Елена Исинбаева Путин билан учрашув вақтида йиғлаб юборди

Россиялик спортчилар Олимпиада ўйинларида қатнашишлари аниқ бўлгандан кейин мамлакат президенти Владимир Путин уларни Риога кузатиш маросимида қатнашди.

Спортчилар номидан сўзга чиққан икки карра Олимпиада чемпиони Елена Исинбаева ҳаяжондан йиғлаб юборди. У Путиндан спортчиларни ҳимоя қилишини сўради.

«Биз ғирромлик йўли билан мамлакатни шарманда қилган спортчилар сабаб жазоланишимиз мумкин эди, лекин бундай бўлмади. Спортчилар, барчамиз бизни қўлини бигиз қилиб кўрсатаётганларга кўрсатиб қўйишимиз керак. Владимир Владимирович, сиздан илтимос, бизни бундай иғволардан ҳимоя қилинг»,- дейди сўзи охирида Лена.

Елена Исинбаева енгил атлетика тарихидаги энг номдор спортчилардан бири ҳисобланади. У 2004 ва 2008 йилги Олимпиада ўйинларида олтин медални, 2012 йил бронза медалини қўлга киритган.

Баландликка сакраш бўйича оз эмас, кўп эмас, 28 марта жаҳон рекордини янгилаган. Лангарчўпда 5 метрдан юқорига сакраган биринчи аёл спортчи.