Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ҳукумати Пекиндаги Ritz-Carlton меҳмонхонаси нархларни оширгани учун жарима солди
Хитой ҳукумати пойтахтдаги люкс тоифали Ritz-Carlton меҳмонхонасига хизматлар ҳаққини оширгани учун 2 миллион юань (тахминан 300,8 минг доллар) жарима солди. Бу ҳақида ХХР Давлат тараққиёт ва ислоҳот қўмитасининг маълумотига асосланиб, ТАСС хабар қилди.
“Ritz-Carlton” меҳмонхонаси маъмурияти хўжалик фаолиятга солиқлар бекор қилингани ва ҚҚСга (қўшимча қиймат солиғи) ўтиш, шунингдек сув, электр учун солиқ имтиёзлари борлигини билиб туриб, ҚҚСга ўтиш баҳонасида овқатланиш хизматлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун нархларни кўтарди ва бу истеъмолчиларнинг шикоятларига сабаб бўлди”, - дейилади ҳужжатда.
Жорий йилнинг 1 майидан Хитой ҳукумати хўжалик фаолияти солиғини иқтисодиётнинг тўрт соҳаси – молия, қурилиш, кўчмас мулк ва истеъмолчи хизматлари соҳаларида ҚҚС солиғига алмаштирди. Қурилиш ва кўчмас мулк соҳасида ҚҚС 11 фоизни, молия ва истеъмолчи хизматлари соҳасида эса 6 фоизни ташкил этган.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
14:56 / 01.04.2025