Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИШИД бир кун ичида АҚШ ҳимоясидаги 24 қишлоқни эгаллади
ИШИД террорчилик тўдаси АҚШ етакчилигида қўшинлар ҳимоясида бўлган Сурия шимолидаги 24 та аҳоли яшаш пунктини босиб олди. Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш обсерваториясига асосланиб Al Arabia хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, бугун террорчилар босиб олган қишлоқлар Манбиж шаҳридан 10 километр узоқликда, Туркия чегараси ҳамда ИШИДнинг норасмий пойтахи Раққа оралиғида жойлашган.
АҚШ бошчилигидаги коалиция бу ҳудудларга ҳаво ҳужумидан тўлиқ ҳимоя яратган. Бироқ террорчилар худкушлар ва автомибилларни портлатиш орқали жиддий қаршилик кўрсатмоқда.
Обсерваториянинг маълум қилишича, Сурияда охирги беш йилликдаги конфликтлар сабаб 280 минг киши ҳалок бўлган. Миллионлаб сурияликлар уйларини тарк этган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025