Light | 22:22 / 29.07.2016
58314
3 дақиқада ўқилади

Қуёш нури терингизни куйдирдими? Осон ва фойдали даво чоралари!

Ҳар сафар ёзда инсонни қийин аҳволга солувчи муаммо пайдо бўлади — кимдир қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнагини ёки лосьонини унутиб қолдиради ва териси ёқимсиз куйишларга дуч келади. Бундай жароҳат бир неча кун давомида оғриқ беради. Бундан ташқари, терингиз оч пушти кўринишга келиб, ҳар қандай ачиштирувчи воситаларга таъсирчан бўлиб қолади. Агарда сиз ҳам жазирама қуёш тафтида куйиб қолган бўлсангиз, қуйидаги маслаҳатлар муаммоларни тез ва осон бартараф этишингизга ёрдам бериши аниқ.  

 

Муздек компресс

Агарда терингиз куйганини ҳис этсангиз — дарҳол оғриқли ерга музли компресс қилинг ёки нам сочиқ билан босинг. Бу терини совишига ва қайта тикланиш жараёнини йўлга қўйишга ёрдам беради.  

 

Кўпроқ суюқлик ичинг

Қуёшдан қаттиқ куйиш сувсизланишга сабаб бўлади. Шундай экан, кўпроқ тоза сув ичинг.  Дегидратация кучсиз куйишни ҳам жиддий муаммога айлантириши мумкин. 

 

Шифобахш крем

Пантенол ва яллиғланишга қарши бошқа исталган шифобахш крем куйишда биринчи ёрдам вазифасини ўташи мумкин.

 

Намлантирувчи лосьондан фойдаланинг

Зудлик билан терингизга намлантирувчи лосьон суртинг. Таркибида ёғ мавжуд бўлган лосьондан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг — улар тери ичига сингиб, унинг қуришига халақит беради.

 

Алоэ вера

Алоэ шарбати терини тезда нормаль ҳолатга келтиришга қодир. Уни оғриқ мавжуд бўлган жойга суртиш лозим.

 

Сметана

Халқ табобати қуёшдан куйиш аломатларини тезда бартараф этишга ёрдам беради — бироқ сметанадан бирламчи даво воситаси сифатида фойдаланиш тавсия этилмайди.  

 

Хом картошка

Хом картошка ва картошкали шарбат ҳам баъзида куйишга қарши уй шароитидаги энг тезкор восита сифатида тавсия этилади. У вақтинчалик оғриқни босишга кўмак беради.

 

Чой пакетлари

Агарда офтоб нуридан кўзларга ҳам зиён етган бўлса — чой пакетларини совуқ сувга ивитиб, қовоқларга босинг. Тери ошловчи кислоталар шишни қайтариб, оғриқни енгиллаштириш хусусиятига эга.  

 

Содали ҳаммом

Яна бир табиий усул озиқ-овқат содаси солинган ҳаммом қабул қилиш ҳисобланади. Бундай жараён салқинликни ҳис этиб, оғриқни босишга ёрдам беради.

 

Помидорли компресс

Иккита помидорни олиб, уларни бўтқа ҳолга келганча эзғиланг ва қуёшдан куйган терига суртинг.  Помидор таркибидаги антиоксидантлар куйишни даволашга ёрдам беради.