Light | 09:28 / 31.07.2016
18582
1 дақиқада ўқилади
7,6 км баландликдан парашютсиз сакраган америкалик ерга муваффақиятли тушди
Америкалик скайдайвер Люк Айкинс 7,6 км баландликдан парашютсиз сакрашни амалга оширди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Профессионал парашютчи самолётдан парашютсиз сакраши ва 20 қаватлик уй баландлигида иккита кран орасида тортилган махсус тўрга қўнишини эълон қилганди. Экстремалга сакраши олдидан парашютсиз сакраш тақиқланди, бироқ кейин бу қарор ўзгартирилди.
Айкинс бундай трюкни амалга оширган биринчи одам бўлди. 42 ёшли экстремал ўз фаолияти давомида парашют билан 18 мингта сакраш амалга оширган.
АҚШлик экстремал самолётдан парашютсиз сакрайди