Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 мамлакат Россия спортчиларига Олимпиадада иштирок этишга рухсат берган ХОҚни танқид қилди
Дунёнинг 13 мамлакати аксилдопинг агентликлари Халқаро Олимпия қўмитасини, Россия спортидаги допинг можаролари вақтида етакчиликни қўлга ола билмагани учун танқид қилди.
Австрия, Канада, Дания, Финляндия, Германия, Япония, Нидерландия, Янги Зеландия, Норвегия, Польша, Швеция, Швейцария ва АҚШ аксилдопинг агентликлари россиялик спортчиларни Олимпия ўйинларига киритмаслик қарорини ХОҚ қабул қилишга журъат этмаганидан афсус билдирган.
Маълумки, ушбу мамлакатлар агентликлари ХОҚдан Россия олимпия термасини тўлиқ таркибда дисквалификация қилиш ҳамда россиялик спортчиларнинг Олимпия байроғи остида қатнашишлари учун меъёрларни тузиб чиқишни талаб қилишган эди.
ХОҚ, миллий аксилдопинг агентликлари фикрича, бу талабларни бажармаслик билан тоза спортчиларнинг ҳуқуқларини бузган.
«ХОҚ сўнгги қарор қабул қилишни халқаро спорт федерацияларига юклаш ҳамда сиёсий ва тижорий таъсирга эга қарорлар қабул қилинишининг олдини олиш борасида мустақил эмаслигини намойиш этган», -дейилади қўшма ҳужжатда.
Бундан ташқари, ХОҚ WADA агентлигига Россия спортидаги допинг ҳақида маълумот берган Юлия Степановани Олимпия ўйинларига киритмагани учун танқид қилинган.
Шунга кўра, келажакда бу каби салбий ҳолатларга қайта йўл қўймаслик учун ташкилотда ўзгаришларни амалга ошириши лозим.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024