Жаҳон | 23:49 / 01.08.2016
14715
1 дақиқада ўқилади

Японияликлар 9 баллик зилзила ҳақидаги хато хабардан кейин ўлимни бўйинларига олдилар

Фото: © AP

Японияликлар 9 баллик зилзила ҳақидаги хабардан кейин ўлимни бўйинларига олдилар. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Япония метеорологик агентлиги Токио ҳудудида 9 магнитудали кучли зилзила юз бериши ҳақида маълум қилган. Хабар 1 августда соат 17.00 ларда тарқатилган.

Бироқ бундан бир зум ўтмай метеорологлар берган маълумотларини инкор қилишган. Бироқ шу саноқли онлар Токио аҳолисига ҳаёт билан видолашиш ва саросимага тушишларига етарли бўлган.

Зилзила ҳақидаги хабар нотўғри бўлган. Маълум қилинишича, бу хато зилзилани қайд қилувчи сейсмографга чақмоқ тушгани сабабли юзага келган бўлиши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари зилзила ҳақида хабар келганидан кейин ўлишга тайёрланганларини маълум қилишган.

Японияда зилзила тез-тез учраб турадиган ҳодиса. 19 июлда Японияда 5,2 магнитудали зилзила юз берганди.