Фан-техника | 18:35 / 01.08.2016
15189
3 дақиқада ўқилади

Ногиронлар аравачаси учун дунёда биринчи автопилот яратилди

Фото: Clever Chair

Бошни трансплантация қилишга (кўчириб ўтказишга) илк номзод Валерий Спиридонов Clever Chair (Ақлли кресло) стартапининг яратилиши ҳақида эълон қилди. Бу лойиҳа доирасида Спиридонов ва унинг жамоаси ногиронлар креслоси учун дунёдаги биринчи автопилот тизимини яратишди. Бу ҳақида РИА “Новости” хабар қилди. 

“Сўнгги бир неча ой мен халқаро муҳандислар жамоаси билан ҳамкорликда дунёдаги энг яхши робот техникаси, компьютер дастурлари ва фазовий сканерларни ўзида жамлаган қурилмани ишлаб чиқариш устида ишлаяпман. Қурилманинг вазифаси –оғир касалларнинг бино ичида овоз буйруқлари ёки смартфон иловаси ёрдамида ҳар қандай ногиронлик аравачасини бошқариши. Бошқача қилиб айтганда, биз ногиронлар учун автопилот яратмоқдамиз”, - дея маълум қилди Спиридонов. 

Унинг сўзларига кўра, бугун у ана шундай қурилманинг синов партиясини ишлаб чиқариш учун IndieGoGo (https://igg.me/at/cleverchair) платформасида маблағ тўплаш лойиҳасини йўлга қўяди, автопилот тизими прототипи тайёр ва у синовдан ўтган, энди уларнинг ишлаб чиқаришини йўлга қўйишгина қолди, холос. 

“Мен яқин ойларда инсонларга ёрдами тегувчи, баҳс-мунозаралар келтириб чиқармайдиган технологияни таклиф этаман. Биз қурилмаларнинг бошланғич нархини атиги 200 доллар билан чегаралашни режалаштиряпмиз”, - дея давом этди муҳандис. 

Clever Chair тизими уч таркибий қисмдан иборат – бошқарув блоги, инфрақизил космик зондлар ва фойдаланувчининг жойлашган ерини кузатувчи камералар, смартфон иловаси ҳаракат харитасини тайёрлайди ва инсон буйруғига итоат қилади. Спиридоновнинг ҳисоблашича, мазкур тизим ногиронларнинг имкониятлари доирасини сезиларли даражада кенгайтиради ва шу боис истеъмолчилар ва инвесторлар доирасида катта қизиқиш уйғотади. 

Clever Chair’дан фойдаланувчи инсон ўзига маъқул жойларни танлаб олиб, лойиҳа ёрдамида ёки шунчаки жой номини айтиб (масалан, ошхона), ногиронлар аравачасини у ерга бемалол ҳаракатлантириши мумкин.

Спиридоновнинг умид қилишича, кейинчалик GPS приёмниклари ва қатор бошқа қурилмалар ёрдамида тизим ишини кенгайтириш мумкин, бу эса аравачанинг шаҳар кўчаларида мустақил ҳаракатланишига имкон яратади. 


 

Мавзуга оид