Фан-техника | 18:50 / 02.08.2016
7326
2 дақиқада ўқилади

Koenigsegg гиперкарларига 2,5 йиллик буюртма қабул қилинган

Швециянинг Koenigsegg компаниясининг суперкарларига бўлган талабни ижро этиш учун 2,5 йил мобайнида автомобиль ишлаб чиқариш зарур, деб хабар қилмоқда компания Твиттердаги саҳифасида. 

Ушбу савдо белгиси вакилларининг сўзларига кўра, компания ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, навбатни қисқартиришга умид қилмоқда. Хабарларга кўра, Koenigsegg сўнгги 14 йилда атиги 150га яқин автомобиль йиққан. Унинг энг замонавий моделлари эса, аллақачон сотиб бўлинган. 

Айни дамда, Швеция бренди Agera (25 та нусха) ва One 1 (7 дона) русумли моделларини сотиб бўлган. Ҳозирча, шу йилнинг март ойида Женева автокўргазмасида намойиш этилган Regera гибриди ўз мижозларини кутмоқда. 

Koenigsegg Regera суперкарига 1100-от кучига эга, беш литр ҳажмли, «турбосаккизлик» (саккиз цилиндрли мотор), 3та электрмотор қўйилган бўлиб, батареялари мажмуаси 800-вольтлидир. Уни гиперкар учун махсус ишлаб чиқилган бирдиапазонли узатмалар қутиси ҳаракатга келтиради. Бу машина 2,8 сонияда «юз»га чиқади. 200, 300 ва 400 км/соат тезликка тегишли равишда 6,6, 10,9 ва 20 сонияда эришади. 

Шведлар «Регера»дан жами 80 нусха ишлаб чиқаришни режалаштиришган. Унинг нархи — 2 млн евродан ортиқдир.