Фан-техника | 16:29 / 03.08.2016
5898
1 дақиқада ўқилади

IKEA XVIII аср Instagram’ини тақдим этди

IKEA мебель компанияси Instagram тармоғида таом суратлари билан бўлишувчи аккаунт эгаларига ҳазил тариқасида ишланган янги реклама ролигини намойиш қилди. Let's Relax (“Келинг, дам олайлик”) номини олган видео компаниянинг YouTube-канали орқали 31 июль куни ҳавола этилган ва у уч кун ичида 1,3 миллион марта кўрилган. 

IKEA видеотасмада Instagram пайдо бўлгунга қадар яшаган одамлар учун қандай таом егани ҳақида бошқаларни хабардор қилиш нақадар қийин кечганини кўрсатиб берган. Бунинг учун мусаввирлар жамоасини йиғиш, сўнгра тайёр бўлган суратларни дўстларига курьерлар орқали жўнатишга тўғри келиши тасвирланган. Видеонинг охирида шундай ёзув пайдо бўлади: “Бу таом, мусобақа эмас. Келинг, дам олайлик”.