Жаҳон | 17:47 / 04.08.2016
9896
2 дақиқада ўқилади

Акиэ Абэ япон аскарлари дафн этилган Тошкентдаги хотира мажмуасини зиёрат қилди (видео)

Мамлакатимизга маданий-гуманитар соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида ташриф буюрган Япония бош вазирининг рафиқаси Акиэ Абэ ва кунчиқар ўлканинг маданият ва санъат ходимлари ташриф буюришди. 

Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун 4 август куни ўтказилмоқда. Япон делегацияси Яккасарой қабристони ҳудудидаги япон аскарлари дафн этилган хотира мажмуини зиёрат қилди. Япониянинг биринчи рақамли хоними мемориал доскага гулдаста қўйди. Акиэ Абэ бу жойга қилган зиёрати биринчиси эмаслигини таъкидлади. 2015 йилда Япония бош вазирининг мамлакатимизга расмий ташрифи доирасида юксак мартабали меҳмонлар шу қабристонни зиёрат қилишган. Акиэ Абэ Япония фуқаролари хотирасига ҳурмат бажо келтираётганликлари учун Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, бизнинг мамлакатимизда япон фуқаролари дафн этилган 13 жой бор. Иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейин Ўзбекистон ҳудудига Узоқ Шарқ ва Сибирдан жами 25 минг япон фуқароси депортация қилинган. 

Шунингдек меҳмонлар ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Амалий санъат музейи, Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида бўлиб ўтадиган жаҳонга машҳур "Драм Тао" япон гуруҳининг концертига ташриф буюришади. 

Мавзуга оид