Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Тинч океанига бомбардимончи самолётларини сафарбар этади
АҚШ мудофаа вазирлиги сўнгги 10 йилда илк маротаба Тинч океан ҳудудига, ўта ҳаракатчан стратегик бомбардимончи B-1B Lancer самолётлари эскадрильясини юборишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда Америка минтақавий қўмондонлиги.
Самолётлар Гуам оролидаги Андерсен базасига жойлаштирилади. Бу ерда улар B-52 бомбардимончи самолётлар ўрнини эгаллайди. Ҳарбий базага шунингдек, ҲҲКнинг 300га яқин ҳарбий хизматчиси сафарбар этилади. Мариана ороллари архипелагига кирувчи Гуам АҚШ ҳудуди ҳисобланади.
Қайд этилишича, В-1 "қуролларни ташиш ва масофадан туриб зарба бериш борасида имкониятлари кучли экани билан ажралиб туради".
CNN телеканалининг хабарига кўра, Гуам базасидаги самолётлар Жанубий-Хитой денгизи ва Корея яриморолида патруллик қилади.
АҚШ биринчи ҳолатда, ХХРга халқаро сувлар ва ҳаво кенгликларида сузиш ҳамда парвозларнинг эркинлигини намойиш этишни хоҳлаётган бўлса, иккинчи ҳолатда, КХДР ҳукуматига минтақадаги ўз иттифоқчилари –Жанубий Корея ва Японияни ҳимоя қилиш ниятида эканини таъкидламоқчи.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025