Light | 22:53 / 04.08.2016
13415
2 дақиқада ўқилади

Ажойиб ижтимоий лойиҳа: муҳтож инсонларга егулик ва керакли буюмлар йиғувчи очиқ омборча

Арканзасда кичик очиқ омборхоналар пайдо бўла бошлади ва Жессика Макклард исмли аёл янги ташаббус билан ушбу қутилардан оқилона фойдаланишга қарор қилди.

Жессика илк бор ўзи яшайдиган ҳудудда бўш ётган кутубхона шкафини кўрганида унда ажойиб ғоя пайдо бўлди.

У инсонлар йўл-йўлакай муҳтожларга керакли егулик ва буюмлар ташлаб кетишлари учун кичик омборхоначани ясади.

10 май куни у Shepherd Lutheran черкови яқинига биринчи қутини ўрнатди. 

Жессика одамларнинг муносабатидан ҳайратга тушди – улар бир зумда омборхонани егуликларга тўлдириб ташлашди!

Ҳозирда Facebook'да ушбу лойиҳанинг 10,000дан ортиқ аъзолари мавжуд. Шунингдек, бу каби омборхоналар бошқа ҳудудларга ҳам ўрнатила бошланди.

“Ерёнғоқли крем, мурабболар, аёллар шахсий гигиена буюмлари ва тагликлар омборхонани тўлдирмоқда”

“Менинг истагим иноқ қўшничилик ва ижтимоий муаммоларга ечим топиш учун мана шундай кичик ишларни амалга ошириш" – дейди Жессика Huffpost нашрига берган интервьюсида.

Мактаб яқинида яна бир кичик омборхона очилгач, у ерда ўқувчиларни ўйлаган ҳолда мактаб қуроллари қолдирилиши сўралди ва шу тариқа муҳтож болаларга керакли буюмлар йиғила бошлади. 

Сиз ҳам кичик бўш омборхоналар (Little Free Pantry) лойиҳасига икки йўл билан ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин – унинг ичига керакли нарсалар ташланг ёки ўзингизнинг янги кичик бўш омборчангизни яратинг!