Ўзбекистон | 14:52 / 04.08.2016
21285
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон учун аталган Boeing-787 Dreamliner'нинг биринчиси тайёр бўлди

Фото: ViktorVTsoy/ Twitter

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Boing компанияси билан иккита Boeing-787 Drealmliner сотиб олиш бўйича келишувга эришган эди. Улардан бири бўёқдан чиқди. Бу ҳақда @ViktorVTsoy никли твиттер фойдаланувчиси ўз микроблогида хабар қолдирган.

Dreamliner'га Ўзбекистон байроғининг ранглари туширилган. Унинг юқори қисмида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг рамзи тасвирланган.