Жамият | 14:19 / 07.08.2016
6017
1 дақиқада ўқилади

Африканинг ичимлик суви йўқ шаҳарчасида электрон кутубхона очилди

Руанда давлатининг Рвинквава шаҳарчасида Wi-Fi асосида ишловчи электрон кутубхона ишга тушди. Аммо шуниси эътиборга молик-ки, айнан мана шу ҳудудда маҳаллий аҳоли учун тоза ичимлик суви етишмайди. Болалар уйларига елим идишларда сув келтиришади. Бу ҳақда theguardian.com хабар бермоқда. 

Электрон кутубхона симсиз интернет, смартфон, планшет ва электр китоблар билан таъминланган ва у ерда Диккенсдан тортиб Данте ва Достоевский асарларигача учратиш мумкин.

Рвинквавада 30 минг аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг бари камбағал фермерлар бўлиб, жуда ночор ҳолатда яшашади.

Айрим болалар кутубхонага 4 км узоқликдан етиб келишади.

Маҳаллий кутубхона учун адабиётларни базаси Барселонада жойлашган Worldreader.org ташкилоти етказиб берган. Ташкилот Африканинг 14 мамлакатидаги юзлаб мактаб ва кутубхонага электрон китоблар етказиб бериш билан шуғулланади.