Спорт | 09:32 / 12.08.2016
15264
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016 кундалиги. АҚШ, Хитой ва Япония кучли учликни ташкил қилмоқда, Россия 7-ўринда

Рио-2016 олимпиадасининг олтинчи куни якунланди. Бу куни 20та медаллар шодаси ўйналди.

Айни пайтга келиб медаллар ҳисоби бўйича АҚШ пешқадамликни давом эттирмоқда - 38та (16-12-10). Хитой иккинчи ўринда - 30та (11-8-11). Япония терма жамоаси аъзолари бу куни 1та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза олиб (7-2-12) Австралия терма жамоасини ортда қолдирган ҳолда (5-4-6) учликдан ўрин олган.

Россия ҳисобидаги медаллар сони 19та (4-8-7).

Кун воқеилиги Фижи регбичилари терма жамоа тарихидаги илк Олимпиада олтин медалини олиб келишгани бўлди. Риодаги Олимпиадада регби-7 спорт тури бўйича эраклар ўртасидаги мусобақа финалида Фижи терма жамоаси Буюк Британия терма жамоасини 43:7 ҳисобида енгди.

Айни вақтга келиб медал олган терма жамоалар сони 56тага етди. Ўзбекистон 2та бронза медаль билан 48-ўринда қолмоқда.