Жаҳон | 08:20 / 12.08.2016
7012
1 дақиқада ўқилади

Таиландда навбатдаги портлаш содир этилди

Таиланднинг курортлари ва вилоятларида бир нечта портлашлар содир этилди. Улар оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Nation газетаси хабар бермоқда

Портлашлар Хуахин, Суратхани вилоятлари ва Пхукет курорт шаҳрида содир этилди. Суратханидаги портлаш бир аёлнинг ўлими ва бир кишининг яраланишига олиб келди. Хуахинда 4 киши, Пхукетда эса 1 киши яраланди. Таъкидланишича, Суратханидаги бомба полиция бўлими яқинида портлатилган.

12 августда Таиландда қиролича Сирикит таваллуд куни нишонланади. Бу кун шунингдек Оналар куни сифатида байрам қилинади ва дам олиш куни ҳисобланади.

Таиланддаги курорт шаҳрида бомбалар портлатилди