Спорт | 04:00 / 13.08.2016
23159
1 дақиқада ўқилади
Рио-2016, бокс. Бектемир Мелиқўзиев австралиялик боксчини енгиб, чорак финалга чиқди
Рио-2016 олимпиадасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (-75) австралиялик Левис Даниелга қарши рингга чиқди.
Жанг ўзбекистонлик боксчининг тўлиқ устунлигида ўтди ва у 3та раундни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди. (3-0 – 30:27, 30:26, 30:27)
Чорак финалда Бектемир Мелиқўзиев ҳиндистонлик Кришан Викасга қарши рингга кўтарилади. Жанг 16 август куни ўтказилади.