Ўзбекистон | 10:43 / 13.08.2016
16852
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк бор ёшлар қонун қабул қилиш жараёнида иштирок этишди

Жорий йилнинг 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун лойиҳасига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилди.

“Истқилол фарзандлари” ёшлар фестивалининг 60 нафар иқтидорли ва турли соҳаларда ютуқларга эришган ёшлари ҳам ушбу муҳим қонун муҳокамасида ва унинг қабул қилиниш жараёнида иштирок этди.

Қонуннинг янги таҳририда моддаларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жами 34 модданинг ҳар бир банди бирма-бир овоз бериш йўли билан тасдиқланди.

Юртимиздаги ёш оилаларга имтиёзлар бериш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, истеъдодли ёшларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш масалалари кўриб чиқилди.

Қонун иккинчи ўқишда қабул қилинди. Барча ёшлар қонун қабул қилинишини давомий олқишлар билан кутиб олишди.