Light | 17:34 / 15.08.2016
14646
1 дақиқада ўқилади

Ғорда истиқомат қилаётган маҳалла

Хитойнинг Гуйчжоу провинциясидаги Жондон қишлоғи мамлакатнинг юқори технологияли шаҳар ва қишлоқларидан тубдан фарқ қилади, дейиш мумкин. Бу ерда истиқомат қилаётганларнинг хитойлик экани эътиборга олинмаса, улар дунё фабрикаси номини олган мамлакатнинг бир ҳудудида яшаётганига ишониш қийин. 

Гап шундаки, қишлоқ денгиз сатҳидан 1800 метр баландликда жойлашган йирик ғорда, таъбир жоиз бўлса, улкан тоғ бағрида жойлашган. Бу ерда 100 нафарга яқин инсон кун кечиради. Улар ҳар ҳафта 15 кмлик масофани босиб бозорга боришга мажбур бўлишади. Аввалроқ, бу ерда мактаб ҳам фаолият юритган, бироқ ҳукумат 2011-йили уни ёпишга кўрсатма берган. Эндиликда болалар, яқин орадаги мактабга бориш учун икки соатлик йўл босишларига тўғри келмоқда.