Рио-2016. Ўзбек боксчиларининг 15 август кунидаги жанглари (видео)
15 август куни Рио олимпиадасида турли вазн тоифаларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчилар рингга кўтарилишди. Қуйида улар иштирокидаги жангнинг видеосини кўришингиз мумкин.
Рио-2016 Олимпиадасида бокс бўйича 69 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов ярим финалда марокашлик спортчи, амалдаги жаҳон чемпиони бўлмиш Муҳаммад Рабийга қарши рингга чиқди.
3 раунд давомида фаол ҳаракат қилган ўзбекистонлик спортчи биринчи раундаёқ рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Ҳакамлар 3 раундда ҳам унинг ғалабасини қайд этишди ва Ғиёсов финалга чиқди.
Ҳакамларнинг баҳолари — 30:27, 30:27, 30:27.
2 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳобиддин Зоиров ўз юришини давом эттиради.
У нимчорак финалда америкалик Антонио Варгасга қарши рингга чиқди ва рақибини дастлабки икки раунддаёқ мағлуб этиб, чорак финал масаласини ҳал қилди.