Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пора олаётган бош ҳисобчи жиноят устида қўлга олинди
Фуқаро Т.Бухоровнинг аризасига асосан СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қашқадарё вилоят бошқармаси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бир фирибгарнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» нашри ёзмоқда.
Ўзбекистондаги сиёсий партиялардан бирининг вилоят кенгашида бош ҳисобчиси сифатида фаолият юритган Қ.Бердиев ўз хизмат хонасида фуқаро Т.Бухоровдан 3 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган пайтда ашёвий далил билан ушланди.
Маълум бўлишича, Қ.Бердиев шу пул эвазига Т.Бухоровни Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг нефть ва газ йўналишидаги факультетга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Бердиевга жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг ҳукми билан тегишли жазо тайинланди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:36 / 24.04.2025