Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон брендлари нима учун ўз номларидан A, B ва O ҳарфларини олиб ташлашди
Жаҳоннинг энг йирик брендлари ва ҳаттоки баъзи шаҳарлар донорлик ҳамда қон етишмовчилиги муаммоларига диққатни қаратишга бағишланган халқаро акцияга қўшилиб, вақтинчалик ўз номларидан A, B, O ҳарфларини олиб ташлашди. Бу ҳақида Mashable маълум қилди.

#MissingType хештеги остида ўтаётган акцияни Британиянинг Engine Group PR-агентлиги Лондон қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда ўйлаб топди. У 16-21 август кунлари бўлиб ўтади, акцияга 21 давлат ҳамда дунёнинг энг йирик донорлик марказлари жалб қилинган.

Кампанияда иштирок этиш учун унинг муаллифлари қатнашчилардан ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўз номларидан вақтинчалик A, B, O ҳарфларини (қон гуруҳларининг халқаро белгилари) олиб туришни сўрашган.

Кампаниянинг расмий шиори: "А, О ва В'сиз биз ҳеч киммиз. Бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беринг".
Ушбу ҳаракатга йирик халқаро корпорациялар қўшилиб, ўз номлари ва логотипларидан шу уч ҳарфни олиб ташлашди.

Мавзуга оид
21:58 / 25.03.2025
Ўзбекистон бренди дунё давлатлари орасида 55-ўринда қайд этилди
21:06 / 14.12.2024
Хитой халқаро брендлар учун ортиқ имкониятлар мамлакати эмасми?
20:41 / 09.10.2024
Туркий давлатлар трансплантация бўйича ягона ахборот тизимини яратади
16:41 / 31.08.2024