Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болт Олимпия ўйинлари тарихида энг кўп медаль олган спортчилар рўйхатида иккинчиликка кўтарилди
Рио Олимпиадасида 4 x 100 м эстафетасида олтин медални қўлга киритган Усэйн Болт Олимпиада тарихида энг кўп медаль олган иккинчи спортчи сифатида эътироф этилди. Иккинчи ўринга Усэйн билан бирга икки нафар енгил атлетикачининг номи – америкалик спринтер ва узоқликка сакровчи Карл Льюис ва финляндиялик ўрта масофага югурувчи Пааво Нурми (1920 йилдаги баҳсларда қатнашган) билан қайд этилган.
Усэйн ўзи учун сўнгги Олимпиада бўлган ушбу баҳсларнинг барча тўққиз босқичида ғалаба қозонди. У 100 ва 200 метрга югуриш ва 4 x 100 м эстафетасида ғолиб бўлди.
Маълумот учун, Олимпиада ўйинларида олтин медаллар сони бўйича етакчи ўринда америкалик сузувчи Майкл Фелпс бормоқда. Унинг ҳисобида 23 та Олимпиада олтин медали бор.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024