Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулен: АҚШ мени экстрадиция қилиш учун сабаб топа олмайди
Туркия ҳукумати давлат тўнтарувига уринишни ташкиллаштиришда гумон қилаётган мухолиф имом Фатҳулла Гулен АҚШ Туркия берган ҳужжатларда унинг Туркияга экстрадиция қилинишига қонуний асослар топа олмайди, деб айтди. Бу ҳақда Al Arabia телеканали хабар бермоқда.
"Америка бундай нотўғри қарор қабул қилади ва жаҳон жамоатчилик фикри билан ҳисоблашади, деб ўйламайман. Бу агар АҚШ баландпарвоз тасдиқлар билан алдансагина юз бериши мумкин. Туркия мени ҳибсга олишга сўров юборган, бироқ менинг манбаларимга кўра, АҚШ суди уни рад этган", деб айтди Гулен телеканалга берган интервьюсида.
Гулен Туркия томонидан юборилаётган ҳужжатларда унга нисбатан бирор-бир асосланган ва юридик жиҳатдан муҳим айбловлар йўқлигини айтган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025