Жамият | 11:06 / 20.08.2016
17146
2 дақиқада ўқилади

Китоб туман ҳокими ёшлар билан учрашди

Жорий йилнинг 19 август куни вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви лойиҳаси доирасида Китоб туман ҳокими, туман “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгаши раиси Узоқ Худойқулов билан туманнинг бир гуруҳ фаол ёшлари учрашди.

Ушбу учрашувни ташкил этишдан асосий мақсад - ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни демократик тамойиллар, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида маънан етук ва жисмонан соғлом фуқаролар бўлиб вояга етишларида кўмаклашиш, ёшларнинг таълим сиёсатини такомиллаштириш, илм олиш кафотларини янада мустаҳкамлаш ҳамда янги инновацион лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида таклифларларини олиш, уларнинг маънавий баркамол шахс бўлиб, жамиятга ўз ўринларини топишлари ҳамда соҳанинг етук мутахассислари бўлиб етишишлари учун кўмаклашишдан иборатдир.

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда ва энг қувонарлиси бу имкониятларнинг кўлами кун сайин кенгайиб бормоқда, - дейди Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши Матбуот хизмати ходими Аҳрор Содиқов. – Шунингдек, ёшлар билан туман ҳокимларининг учрашувлари ташкил этилаётганлиги бугун ўз самарасини бериб, ёшларимиз ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва бугунги кунда ёшлар ҳаётида учраётган муаммолар ечимини топишда дастуруламал бўлиб келмоқда.

Учрашув якунида тумандаги энг фаол, иқтидорли ёшлар туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аҳрор СОДИҚОВ. “Камолот” ЁИҲ Матбуот хизмати ходими

Мавзуга оид