Жаҳон | 18:18 / 21.08.2016
18481
1 дақиқада ўқилади

Газиантепдаги теракт 12 ва 14 ёшли болалар томонидан содир этилган

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Газиантепдаги тўй маросими вақтида теракт содир этган худкушларнинг ёши 12 ва 14да бўлган. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

20 август куни Туркия жанубида, Сурия билан чегарадаги Газиантеп шаҳрида тўй маросими вақтида портлаш юз берди ва 51 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳатланди.

Туркия ҳукумати бу теракт учун жавобгарликни ИШИД зиммасига юклади.

Мавзуга оид