Иқтисодиёт | 12:56 / 22.08.2016
11036
2 дақиқада ўқилади

FT: АҚШ ҳукумати Хитой тарихидаги энг йирик битимни тасдиқлади

АҚШ ҳукуматининг инвестициялар қўмитаси (CFIUS) Хитойнинг кимёвий давлат компанияси ChemChina томонидан Швейцариянинг Syngenta AG концернини харид қилиш келишувини маъқуллади, деб ёзмоқда Financial Times нашри.

Дунёдаги энг йирик агрокимёвий компанияси Швейцариядаги рақобатчисини харид қилиш тўғрисида шу йилнинг февраль ойида маълум бўлганди. 

Битим қиймати 43 млрд долларга баҳоланган бўлиб, хорижга сармоя чиқариш борасида Хитой учун мутлақ рекорд ҳисобланади. 

Таъкидланишича, битимни амалга ошириш учун иккала компания CFIUS билан бирга дунёнинг яна иккита монополияга қарши органи рухсатини олиши керак. 

«Компаниялар назорат органлари билан ҳамкорлик қилиб, самарали мулоқот олиб бораяпти», — дейилади қўшма баёнотда. 

ChemChina компаниясида 140 мингга яқин инсон меҳнат қилиб, шундан 45 минг нафари Хитойдан ташқаридаги шахобчаларида ишлайди. Syngenta концернида 28 мингдан ортиқ ходм фаолият юритади. Компания дунёнинг 90та давлатида идорасига эга. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид