Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хайр, Рио - салом, роботлар: Токио 2020
2020 йилги Олимпия ўйинлари эстафетасини Токио қабул қилди. CNN нашрининг маълум қилишича, Токиода роботлар сизларни майдондаги ўрнингизгача кузатиб қўяди, осмонда эса сунъий метеоритлар шакллар ясайди.
Майдонда эса анъанавий япон либосларини кийган юзлаб иштирокчилар ҳаракатланади.
Атрофда содир бўлаётган барча воқеалар смартфонингиздаги кўп тилли илова орқали тўғридан-тўғри таржима қилиб турилади.
Бу илмий фантастикадек эшитилади, лекин шу ғайриоддий воқеаларни Япония ҳаётга тарғиб қилмоқчи.
2020 йилги Токио Олимпия ўйинларига хуш келибсиз - Япония бу ҳодиса мамлакатнинг юқори технологияларини намоён қилиши ва меҳмонларни жалб қилишига ишонч билдирмоқда.
Япониялик Синдзо Абэнинг олимпиаданинг ёпилиш маросимида Супер Марио ўйини қаҳрамони тимсолида пайдо бўлиши кўп нарсадан дарак беради.
Япония ўзининг технологик инновациялари билан бутун дунёда машҳур, шу боис Токио 2020 ташкилотчилари техник лойиҳаларни йўлга қўйишни мақсад қилиб қўйишди.
Одаиба туманидаги (Токио) Олимпия қишлоғида яшовчи сайёҳлар ҳар қандай соҳада ёрдам бера олиши мумкин бўлган роботларни танлаб олишлари мумкин, улар энг яхши транспорт турлари, озиқ-овқат дўконлари ва кўнгилочар масканларга доир тавсиялар беришади. Бу сиз роботларни учратадиган биргина жой эмас. Роботлар ҳамма ерда, жумладан, меҳмонхоналар ва аэропортларда ҳам хизматингизда бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
13:44 / 11.02.2025