Спорт | 18:29 / 22.08.2016
16665
2 дақиқада ўқилади

"Huawei" компанияси ва бокс бўйича Олимпия терма жамоамиз ҳамкорликни йўлга қўйишди

Биласиз, "Huawei" компанияси Ўзбекистонда таълим ва спортнинг ривожланишини фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган Олимпиада олдидан "Huawei Tech. Investment Tashkent" компанияси бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Олимпия ўйинлари олдидан қўллаб-қувватлашга қарор қилиб, Ўзбекистон бокс федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган эди.

Шу ёзда эса халқаро ФИФА ҳаками Равшан Эрматов "Huawei" компаниясининг Ўзбекистондаги бренд - амбассадори этиб тайинланган ва бутун мамлакат бўйлаб, "Huawei" смартфонлари моделлари реклама ва турли акцияларда намойиш этмоқда. Бу йўлга компания жаҳон спортининг энг номдор вакиллари билан ҳамкорликни йўлга қўйишни ўз олдига мақсад қилган.

Юқоридаги келишувга кўра, "Huawei" ўз ўрнини яна бир марта мустаҳкамлаб, жаҳон спорт ареналарида мувафаққиятли иштирок этган ўзбекистонлик боксчилар учун смартфонлар тақдим этди.

Шаҳобиддин Зоиров, Фазлиддин Ғоибназаров, Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов, Бектимир Мелиқўзиев, Рустам Тўлаганов, Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистонда бокс йилдан йилга ривожланиб бораётганлигини бутун жаҳонга исботлади ва қаҳрамонларга айланишди.

 

Мавзуга оид