Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пеле: Менинг орзуим амалга ошди
Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинлари вақтида Бразилия бутун дунёга ўзига хос ҳаёт тарзини намоён қилди. Бразилиялик афсонавий футбол юлдузи Пеле ўзининг Twitter'даги саҳифасида шундай фикр билдирди.
"Бразилия бутун дунёни қучоқ очиб кутиб олди ва барчага халқимизнинг ўзига хос бўлган ҳаёт тарзини намоён қилди. Олимпиада юксак спорт маҳорати, кутилмаган совғалар ва хафагарчиликлар билан унутилмас хотиралар қолдирди. Бундан ташқари, мен футбол бўйича Бразилия терма жамоасининг Олимпиададаги ғалабасини кўришни бутун умр орзу қилардим, орзуим амалга ошди", - дейди Пеле.
Пеле Халқаро футбол федерацияси томонидан ХХ асрнинг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилган. 1999 йилда Халқаро олимпия қўмитаси бразилиялик футбол юлдузини "юз йилликнинг энг маҳоратли спортчиси" деб топди, ҳолбуки у бирор марта Олимпия ўйинларида иштирок этмаган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025