XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими ниҳоясига етди
Бугун тонгда Рио-де-Жанейрода кечган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим Маракана стадионини тўлдирган мухлислар қаршисида ва кучли ёмғир остида ўтказилди.
Олимпия машъаласи.
Тақдимотда қадимги одамлар чизган қоятош ёзувлари ҳам намойиш этилди.
Иштирокчилар ёнадиган кроссовкалар билан мухлисларни ҳайратга солишди.
Стадионда Рио Олимпиадасидаги энг ёдда қоларли воқеалар ролик сифатида намойиш этилди. Бразилияликлар учун, айниқса, футбол мусобақаси финалидаги Неймарнинг голи хуш келди.
Ёпилиш маросимида одатга кўра марафончиларга медаллар топширилди.
Токио-2020 йилги Олимпия ўйинларининг 11-дақиқалик кичик тақдимоти бўлиб ўтди. Роликда сузиш бўйича 2 карра Олимпиада чемпиони Косуке Китадзима иштирок этган. Ролик “Токиода учрашугунча” сўзлари билан якунланди. Сўнгра ХОҚ президенти Томас Бах Олимпия байроғини Токио мэрига топширди.
“Олимпия-атлетлари ажойиб чиқишларни намойиш қилишди. Сиз спортнинг бор кучини кўрсатиб, барчага “Дунёда тинчлик ҳукмрон бўлиши керак” деган хабар юбордингиз.
Риодаги 16 олимпия кунидан сўнг Ўйинларни ёпиқ деб эълон қиламан. Барча ёшларни Токио-2020 Олимпиадасини кутиб олишга чақираман. Рио, учрашгунча!”, – ХОҚ президенти Бах.
Мавзуга оид
20:31 / 20.09.2024
Олимпия шаҳарчаси ҳудудида хоккей мажмуаси қурилиши мумкин
14:53 / 06.09.2024
Спортга харажатлар: келажак учун инвестициями ёки ортиқча дабдаба?
20:43 / 05.09.2024
Кенияда Париж олимпиадасида иштирок этган марафончи севган йигити томонидан ёқиб юборилди
12:04 / 28.08.2024