Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж – 2024 йилги Олимпиада мезбонлиги учун асосий даъвогар
Франция пойтахти Париж шаҳри 2024 йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари мезбонлиги учун рақобатда бошқа даъвогарларга нисбатан катта устунликка эга. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитасидаги манбага асосланган ҳолда «Р-Спорт» хабар берди.
«Бу вазиятда Париж шубҳасиз асосий даъвогар. Бошқа номзод шаҳарлар инфраструктураси тўла тайёр эмас, Парижда эса транспорт ва меҳмонхоналар бўйича муаммолар йўқ. Қолаверса, Париж охирги марта 100 йил олдин Олимпиадаг мезбонлик қилганди», – дейилади «Р-Спорт» хабарида.
Париждан ташқари ОЎ-2024 учун мезбонлик қилиш истаги билан Рим, Будапешт ва Лос-Анжелес шаҳарлари мурожаат қилган.
Бундан олдинроқ ХОҚ вакиллари америкаликларнинг россиялик спортчиларга қарши кампаниясидан норозилиги, шу туфайли Лос-Анжелес шаҳри олимпиадани ўтказиш бўйича рақобатда деярли имкониятга эга эмаслиги ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, 2024 йилги Олимпиада мезбонини аниқлаш учун сайлов 2017 йилнинг сентябрида ўтказилади.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
10:18 / 18.04.2025
Парижда АҚШ, Европа ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
14:20 / 15.04.2025
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти
16:55 / 11.04.2025