Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президенти Рио Олимпиадасидаги муваффақиятсизлик учун спорт қўмитаси раҳбарига жиддий ҳайфсан берди
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Спорт қўмитаси раҳбари Какабай Сейдовни жиддий равишда огоҳлантирди ва унга ҳайфсан берди. Республика нашри ҳисобланмиш "Нейтральный Туркменистан" газетаси сайтида маълум қилинишича, бунга туркманистонлик спортчиларнинг Рио-де-Жанейродаги Олимпиадада муваффақиятсиз иштирок этгани сабаб бўлган.
"Зарур шароит ва имкониятлар яратилганига қарамай ватан спорти обрўсини, юрт байроғини баланд кўтаришга ишончни оқлай олишмаганидан норозимиз", — дея давлат раҳбарининг сўзларини келтиради нашр.
У Ашхободдаги йирик спорт мажмуаси – Олимпия шаҳарчасини қурилишини алоҳида тилга олиб, бу туркман спортининг обрўсини оширишга қаратилган юксак эътиборнинг исботи эканини таъкидлади.
Спорт қўмитаси раҳбари Какабай Сейдов қисқа муддат ичида йўл қўйилган камчиликларни тўғриламайдиган бўлса, лавозимидан бўшатилиши тўғрисида жиддий огоҳлантириш олган.
Маълумот учун, Туркманистон Олимпиада ўйинларида 1996 йилдан буён иштирок этади, лекин туркманистонлик спортчилар шу кунга қадар бирор марта ҳам Олимпиададан медаль билан қайтишмаганди.
Рио Олимпиадасида спортнинг бешта тури бўйича 9 нафар спортчисини юборган Туркманистон бу сафар ҳам медалсиз қолди.

Мавзуга оид
14:25 / 08.05.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказишга келишиб олди
17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди
18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
14:31 / 24.04.2025