Жаҳон | 18:47 / 24.08.2016
16250
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Гуленни топширмаслик оқибатига ойдинлик киритди

АҚШ маъмуриятининг турк мухолифати намояндаси Фатҳуллоҳ Гуленни Туркияга топширишни рад этиши, Анқара ва Вашингтоннинг стратегик ҳамкорлигига путур етказади, деган фикрни билдирган Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған.

"АҚШ билан алоқаларимиз стратегик ҳамкорлик даражасида. Гуленни топширмаслик эса, унга фойда келтирмайди", — деган Эрдўған Анқарадаги чиқишида. 

Эслатиб ўтамиз, 16-июлга ўтар кечаси Туркиянинг бир гуруҳ ҳарбийлари давлат тўнтаришига уринишни амалга оширишган эди. Расмий Анқара бу ишларда Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг ташкилотини гумон қилмоқда.


 

Мавзуга оид