Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия ҳукумати зилзила қурбонлари сони 73 кишига етганини тасдиқлади
Италиянинг марказий қисмида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 73 нафарни ташкил қилмоқда. Асосий талофатлар Лацио вилояти яқинида жойлашган Аккумоли ва Аматриче шаҳарларида қайд этилган. Бу маълумот Италия Фуқаро ҳимояси хизматининг матбуот котиби Иммаколата Постильоне томонидан тасдиқланган.
Охирги хабарларда қурбонлар сони 45 кишини ташкил этгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 да (Тошкент вақти билан 06:36 да) содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Риети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашган эди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025