Шимолий Корея сув ости кемасидан баллистик ракета учирди
Шимолий Корея Шарқий-Хитой денгизида сув ости кемасидан баллистик ракета учирди. Бу ҳақда "Рёнхап" ахборот агентлиги иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Жанубий кореялик ҳарбийларнинг маълум қилишича, Шимолий Корея 2011 йилда ҳокимият тепасига Ким Чен Ин келгандан кейин БМТ Хавфсизлик кенгаши тақиқловига қарамасдан 30 дан кўпроқ ракета учирган.
Япония мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ракета бир неча юз километр учиб ўтиб, Япон денгизига тушган.
Ракета маҳаллий вақт билан 24 август эрталаб Хамген-Намдо вилоятидаги Синпхо порт шаҳри яқинидан учирилган.
Ушбу ракета учирилиши Пхеньяннинг АҚШ ва Жанубий Кореянинг 22 августда бошланган биргаликдаги ўқув машғулотларига жавоби бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
17:55
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» номли ўрта масофага учувчи баллистик ракета билан зарба берилганини маълум қилди
18:59 / 19.11.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Шимолий Корея билан ўйинда 10 киши қолиб, қийин ғалабага эришди
09:08 / 08.11.2024