Жаҳон | 00:35 / 24.08.2016
11716
1 дақиқада ўқилади
Туркия ҳукумати: Россия Инжирлиқдаги НАТО авиабазасидан фойдалана олмайди
Россия ўз мақсадларида Туркия жанубида жойлашган Инжирлиқдаги авиабазадан фойдалана олмайди, чунки у НАТО ихтиёрида, деб маълум қилди Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш.
"Инжирлиқ – НАТО базаси. Россия НАТО аъзоси ҳисобланмайди, шунинг учун Россиянинг бу базадан фойдаланишининг имкони йўқ", деб айтди Куртулмуш.
Аввалроқ Туркия бош вазири Россия авиабазадан фойдаланиши мумкинлигини айтгани маълум қилинганди.