Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда харобалар остида 17 соат қолиб кетган қизча қутқарилди
Италиянинг зилзиладан жабрланган Пескара-дель-Тронто шаҳрида қутқарувчилар вайроналар остидан 10 ёшли қизчани чиқариб олишди. The Independent маълумотига кўра, ушбу қизча 17 соат мобайнида харобалар остида бўлган.
Уни дарҳол шифохонага олиб боришган. Айни дамда қизчанинг ҳаётига хавф йўқ.
Унинг оиласи тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Италиянинг марказий қисмида 24 августга ўтар кечаси рўй берган 6,1 балли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 247 нафар, яна 264 нафар жароҳатланган киши шифохоналарда қолмоқда.
Зилзила Лацио, Умбрия ва Марке вилоятларига жиддий зарар келтирди.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025